Агент:
Ads

"Барселона" вингери Филиппе Коутиньонинг агенти Киа Журабчиан мижозининг келажаги ҳақида гапириб ўтди.

“Барселона” Коутиньони сотмоқчи эмас. Клубдагиларда буни амалга ошириш учун хоҳиш йўқ. Коутиньонинг келажаги ҳақидаги гаплар мутлақо ёлғон. “Барса” уни ўз режаларига киритмоқда”, - дейди агент.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” Коутиньони 2018 йилнинг январида 145 млн евро эвазига “Ливерпул”дан сотиб олган эди. У ўтган мавсум жами 54та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 11та гол ҳамда 5та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.