Агент: Бензема

"Реал" ҳужумчиси Карим Бензема мадридликлар билан шартномасини узайтиради. Бу ҳақида ҳужумчининг агенти Карим Жазири айтиб ўтди.

"Карим бир муддат олдин клуб билан шартномани узайтирди. Буни расмий хабар сифатида қабул қилишингиз мумкин. У "Реал" билан бир бирларига жуда мос келишади.

Ўтган йиллар давомида Карим Мадридда жуда яхши кунларни ўтказди, бироқ унинг қалбида "Лион" доимо яхши хотиралар билан қолади", - дейди агент.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)