Агент: Бэйлга Хитой клубидан таклиф бор эди

"Реал" ҳужумчиси Гарет Бэйлнинг агенти Жонатан Барнетт мижози учун Хитой клубидан таклиф бўлганини айтиб ўтди.

Хабарларга кўра, 30 ёшли уэльслик футболчи "Реал"дан кетишга яқин бўлган, бироқ мадридликлар рад жавобини берган.

"Бэйлга рад қилиб бўлмас таклифда бўлишди, аммо "Реал" уни сотишдан воз кечди. Гарет билан Хитой учун яхши режалар тузиб чиқдик, унга бу таклиф жуда ёққан эди. Агар Хитой клуби билан шартнома имзолаганимизда Бэйл дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланар эди.

"Реал" уни сотмади, у Мадридда қолди. Бу клубда у барча унвонларни бир неча маротаба қўлга киритди. Хитой воқеаси ортда қолди, ҳозир у "Реал" футболчиси", - дейди Барнетт.