Агент: Хатто Дибала ҳам "Наполи"да заҳирада ўтирган бўларди
Италиянинг “Наполи” клуби ярим ҳимоячиси Эммануэл Жаккеринининг агенти Фурио Валькарежи 32 ёшли мижозининг неаполликлар таркибида деярли майдонга тушмаётганлигини қуйидагича ифодалади:
- У кўпроқ ўйнашга лойиқ. Бироқ, муаммо шундаки, “Наполи”да 3та асосий ҳужумчи бор. Клуб кучли заҳира таркибга эга ва у ерда ҳар бир позиция учун жиддий рақобат мавжуд. Бу ерда хаттоки Дибала ҳам ўйнай олмаган бўларди.
Эслатиб ўтамиз, Жаккерини ёзда "Зенит"дан бўлган таклифни рад этган эди. У жорий мавсум "Наполи" сафида бор йўғи 50 дақиқа майдонда ҳаракат қилди ҳолос.
Фикрлар