Агентнинг очкўзлиги катта трансферларни барбод қиляпти
Европанинг бир неча гранд клублари “Болонья”да порлаган ҳужумчи Жошуа Зиркзеени ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилаётган бўлса-да, ҳали бирорта музокара муваффақиятли якунлангани йўқ.
Маълумотларга қараганда, бунга ўйинчининг манфаатларини ҳимоя қилаётган агент Киа Журабчиан сабабчи экан. Клублар Зиркзее учун Италия клубига 40 миллион евро миқдорида бадал пулини тўлашга тайёр.
Бироқ Киа Журабчиан ўзига 10 миллион евро миқдорида гонорар талаб қилмоқда. Ана шу талаб туфайли Зиркзее ўзи истаган “Милан”га ўта олмади. Миланликлар унинг агентига катта миқдорда хизмат ҳақи тўлашдан бош тортди.
Яна бир харидор – “Манчестер Юнайтед” ҳам Зиркзеени олишга уриняпти. Бироқ манчестерликлар ҳам агентга катта пул тўламоқчи эмас.
Қолаверса, “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти ва КИа Журабчиани ўртасида зиддият бўлиб ўтгани ҳам бунга таъсир қилмоқда. 2009 йили бу агент аргентиналик футболчи Карлос Тевеснинг шартномасини узайтириш учун катта бонус талаб қилган. “Юнайтед” бу пулни тўламаганидан кейин Киа Журабчиан Тевесни “Манчестер Сити”га олиб ўтиб кетган эди.
Фикрлар