АГМК - "Навбаҳор": Матнли трансляция

CHERY AUTO

Tecno

  • 90'

    Учрашув якунланди! АГМК очко йўқотди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    ГООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Жокич ҳисобни тенглаштирди. Тўпни узоқлаштиришда хато дарвозабон томонидан қилинди.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Бироз аввал Ҳусайн Эргашбоев ўрнига Шерзод Ғуломжонов майдонга тушганди.

  • 86'

    Юсупов ўта хавфли зарбани қийинчилик билан ушлаб олди. Турсуновдан яхши зарба бўлган эди.

  • 82'

    Турсуновнинг зарбаси Юсуповга катта қийинчилик туғдирмади.

  • 80'

    Нурматовнинг бош билан берган зарбаси ноаниқ. Ҳеч ким уни қўриқламаётган эди.

  • 79'

    Турғунбоевнинг жарима зарбаси салгина ноаниқ кетди.

  • 77'

    Комиловнинг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 72'

    Эркинов ва Вацадзе майдонга тушди. Григалашвили ва Раҳмонов майдондан олинди.

  • 71'

    Турсуновнинг жаримадан узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборди.

  • 69'

    Голишевнинг зарбаси дарвоза тўсинига тегди.

  • 68'

    Жокич огоҳлантирди.

  • 68'

    Абдураҳимовнинг зарбаси ҳимоячиларга тегди.

  • 65'

    "Навбаҳор"нинг тезкор қарши ҳужуми охиригача етиб бормади.

  • 63'

    Дилшод Жўраевнинг кетма-кет зарбасини ҳимоядагилар қайтаришди.

  • 63'

    АГМК ҳақиқий штурм уюштирмоқда.

  • 61'

    Теляков ўрнига Эргашбоев майдонга тушди.

  • 60'

    АГМК гол уриши мумкин эди. Аммо жамоадошлар бир-бирларига ҳалақит бериб қолишди.

  • 58'

    АГМК рақиб ҳимоясига йўл ахтармоқда.

  • 53'

    Айнан Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев ўрнига Иван Соловёв майдонга тушмоқда.

  • 53'

    Маҳмудҳожиевнинг олисдан берган зарбаси ҳимоячиларга тегди.

  • 51'

    "Навбаҳор" ўз имкониятини кутмоқда. Уларнинг қарши ҳужумлари хавфли тус олмоқда.

  • 48'

    Шунингдек, Қосимов ўрнига Жўраев ҳам майдонга тушган экан. 

  • 47'

    Тошматов офсайдда қолиб кетгани кўрсатилди. Баҳслашса бўлади. Аммо ўйинни давом эттириш зарур.

  • 46'

    Баҳром Абдураҳимов Арслонмурод Омонов ўрнига майдонга тушди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Аҳмедов 35 метрлар масофадан зарба йўллади. Анча ноаниқ.

  • 42'

    Голишевнинг олис масофадан берган зарбаси ноаниқ бўлди... Йўқ, бурчак зарбаси кўрар эканмиз.

  • 40'

    Эльгужанинг рейди ажойиб чиқди. Аммо узатилган пасни шериклари тушунмади. 

  • 38'

    Миржамол Қосимовнинг бурчакдан узатган тўпи ҳимоячиларга ортиқча хавф тудирмади.

  • 36'

    Бурчак зарбаси муваффақиятсиз амалга оширилди. АГМК ҳужум қилиш имкониятига эга.

  • 36'

    Ғалабага эришаётган "Навбаҳор" прессингда жуда фойдали ҳаракат қилмоқда.

  • 32'

    Султонов наманганликларнинг хавфли узатмасини муштлари билан бартараф этди.

  • 31'

    Григалашвилининг яхши ўйланган узатмасига жамоадоши ета олмади.

  • 28'

    Нурматовнинг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 26'

    АГМК негадир жуда хотиржам ўйнамоқда. 

  • 24'

    Аҳмедовнинг узоқдан амалга оширган жарима зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди.

  • 22'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Турғунбоев узоқдан Султонов дарвозасига тўпни тушириб қўйди. Рекашет ҳам бор экан.

  • 20'

    Майдон марказида Голишевдан ажойиб ҳаракатлар. Унга нисбатан қоида бузилди.

  • 17'

    Турсуновнинг узатмаси анча юқоридан ўтиб кетди.

  • 15'

    АГМК орқа чизиқда тўпни назорат қилмоқда.

  • 13'

    "Навбаҳор"нинг яна бир ҳужуми зарбагача етиб бормади. 

  • 11'

    Жамоалар бироз темпни пасайтиришди.

  • 9'

    Маҳмудҳожиевнинг узоқ масофадан берган зарбаси ҳам ноаниқ кетди. Канчельскис футболчиларига узоқдан зарбалар йўллашни буюрган туюлади.

  • 8'

    Азим Аҳмедовнинг узоқдан тепган тўпи дарвоза устидан ўтиб кетди.

  • 5'

    Болов жаримадан узатилган супер узатмани боши билан дарвозага йўллашни уддалади. Анча хавфли ва бироз ноаниқ зарба бўлди.

  • 4'

    Бурчак зарбаси АГМК томонидан муваффақиятсиз амалга оширилди.

  • 3'

    "Навбаҳор"нинг босимидан олмалиқликлар тўп назорати орқали чиқиб кетмоқчи.

  • 1'

    "Навбаҳор" дастлабки дақиқаданоқ ҳужумга ташланди, яхшигина вазият ҳам яратилиши мумкин эди. Аммо ҳимоячилар яхши ҳаракат қилди.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Суперлига мадҳиялари янграмоқда.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келиш арафасида.

  • 0'

    Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. 12-турнинг яна бир марказий баҳсига хуш келибсиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!