
АГМК - "Навбаҳор": Матнли трансляция
Ассалому алайкум, мухтарам футбол ихлосмандлари! Суперлига 4-туридан ўрин олган АГМК - "Навбаҳор" учрашуви матнли трансляция кўринишида эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.
- 90+7'
Учрашув якунланди. "Навбаҳор" Олмалиқда 1:2 ҳисобида АГМКга мағлуб бўлди
- 90+5'
Шоаҳмедовнинг зарбасини Юсупов қайтарди
- 90+4'
Ўринбоевнинг бош билан йўллаган зарбасини Раҳимов ушлаб олди.
- 90+'
Валижон Раҳимов огоҳлантирилди.
- 90+7'
Учрашувдаги тўхталишлар учун 2-бўлимга 7 дақиқа қўшиб берилди.
- 87'
Исоқжонов ҳужумга ўтаётган Ғофуровга нисбатан қоидани тузгани учун огоҳлантирилди.
- 86'
Дарвоза тўсини АГМКни голдан қутқарди
- 85'
Раҳмонов ҳужумда фол ишлатгани учун огоҳлантирилди.
- 82'
СЕЕЕЙВ! Раҳимов рақиб футболчисининг зарбасини қайтаришга муваффақ бўлди.
- 80'
Ғофуровнинг жарима зарбасидан тепган зарбасини қайтаришда Юсупов хато қилди, қайтган тўпни эса Шоаҳмедов дарвозага аниқ йўллай олмади.
- 78'
Меҳғмонлар таркибида ўзгариш: Аббосжон Ғуломов ўрнига Никола Тасич майдонга тушди
- 78'
Санжар Турсунов қоидани бузгани учун огоҳлантирилди.
- 75'
Юсупов жамоасини голдан қутқарди. Меҳмонларда қарши ҳужум бўлиши мумкин
- 72'
АГМКда яна ўзгариш: Миржамол Қосимов ўрнига Санжар Шоаҳмедов тушди.
- 71'
ГООООООООЛ! Ҳозиргина майдонга тушган Шохрух Гадоев Ҳусниддин Ғофуровнинг ажойиб узатмасини голга айлантирди
- 69'
Ислом Исоқжоновнинг зарбасидан сўнг, тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.
- 67'
АГМКда ўзгариш: Мурод Тошматов ўрнига Шоҳруҳ Гадоев майдонга тушди.
- 62'
Бугунги ўйинда меҳмонлар ҳимоячиси Игорь Голбан анча фаол ҳаракат қилмоқда
- 58'
Ислом Исоқжоновнинг зарбасидан сўнг, тўп рақиб футболчиларидан бирига тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.
- 54'
Ғофуровнинг узоқдан белгиланган жарима зарбасидан тепган тўпи ноаниқ кетди.
- 51'
Жокичга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
- 51'
Даврон Ҳошимов Жокичга нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.
- 48'
Бурчак тўпидан кейин Турсуновда қулай имконият бўлганди, афсус омад етишмади
- 46'
Иккинчи бўлимни мезбонлар таркибдаги ўзгариш билан бошлашди. Алвин Фортес ўрнига Ҳусниддин Ғофуров майдонга тушди.
- 46'
Иккинчи бўлимга старт берилди!
- 45+2'
Биринчи бўлим якунланди.
- 45+2'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 44'
ГОООООЛ! Стоянович пенальтини аниқ амалга оширди.
- 42'
Пенальти!
- 40'
АГМК дарвозаси томон пенальти белгиланиши мумкин. Тўп Акромнинг қўлига тегди. Ҳакам ВАРга мурожаат қилди...
- 33'
Меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришга астойдил ҳаракат қилмоқда, аммо ҳужумлар якунланмаяпти
- 30'
ЗАРБАА! "Навбаҳор" ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Голбаннинг зарбасини дарвозабон қайтарди
- 26'
ГОЛ! Санжар Турсунов пенальтини аниқ амалга ошириб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди
- 25'
Жарима майдони ичида Александр Касьянь йиқитилди. Ҳакам нуқтага ишор этди.
- 24'
Азим Аҳмедовнинг кучли зарбасидан кейин тўпни ҳимоячилар қайтарди.
- 22'
Жарима майдонига етказиб берилган тўпга зарба берган Исоқжонов мўлжалда бироз адашди
- 20'
"Лочинлар" жарима майдони остонасида стандарт вазиятга эга бўлди.
- 19'
Александр Касьяннинг бош билан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ кетди.
- 17'
АГМК футболчиси воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди. Ҳакам ўйинни тўхтатди
- 15'
Тў назорати Қосимов шогирдлари томонда бўлиб турибди
- 13'
Жарима майдони ичига кирган Тошматов рақибини алдай олмади.
- 11'
Касьян ҳужумда рақибига нисбатан қоида бузди.
- 9'
Йован Жокичнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ кетди.
- 9'
Рақиби билан тўқнашиб кетган Аҳмадалиев бироз муддат майдонда ётди.
- 7'
Стоянович ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.
- 5'
"Навбаҳор" футболчилари яхши ҳужум уюштирди ва бурчак тўпини қўлга киритди
- 3'
Илк дақиқалардан майдон эгалари тўпни назорат қилмоқда
- 1'
Учрашувга старт берилди
- 0'
Футболчилар майдонга тушиб келди. Расмий жараёнлар ортда қолди.
Фикрлар