АГМК Анталияда 5та назорат ўйини ўтказади
АГМК жамоаси кечадан бошлаб янши мавсумга тайёргарлик босқичининг асосий қисмини Туркиянинг Анталия шаҳрида бошлади.
Мазкур йиғин доирасида жамоамиз 5та назорат учрашувларини ўтказиши режалаштирилган. Эртага биринчи ўйин Қозоғистоннинг «Каспий» жамоасига қарши бўлиб ўтади. Шунингдек, кейинчалик Россия биринчи дивизиони вакили «Нефтехимик», Грузия Олий лигаси жамоаси «Сиони», Сербиянинг «Инджия» ва Қозоғистон клуби «Атирау» билан назорат учрашувлари ўтказилади.
Назорат ўйинлари жадвали:
7 февраль
АГМК - «Каспий» (Қозоғистон)
10 февраль
АГМК - «Нефтехимик» (Россия)
13 февраль
АГМК - «Сиони» (Грузия)
17 февраль
АГМК - «Инджия» (Сербия)
19 февраль
АГМК - «Атирау» (Қозоғистон)
Фикрлар