АГМК етакчи футболчиси билан янги шартнома имзолади

АГМКнинг тажрибали футболчиси Санжар Турсунов 2021 йилги мавсумда ҳам олмалиқликлар шарафини ҳимоя қилади.

2020 йилдан эътиборан, АГМК сафига ўтган ва жамоанинг тарихий натижасига эришишда ўз ҳиссасини қўшган ажойиб иқтидор эгаси клуб билан ўртадаги битимни 2021 йил якунига қадар узайтирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатди. 

Санжар Турсуновнинг ўтган мавсумда "Қўқон-1912" дарвозасига киритган суперголи ПФЛ талқинига кўра, Суперлиганинг энг чиройли голи дея топилганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!