АГМК футболчилари норматив топширишди

Олмалиқнинг АГМК клуби футболчилари бугун пойтахтимиздаги "Ёшлик" стадионида жисмоний тайёргарлик ҳолати бўйича норматив топширишди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Футболчилар Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси мутахассислари томонидан 4 йўналишда (30 метрга югуриш, жойидан узунликка сакраш, 7х50м ва "Yo Yo" тест) ўтказилган норматив шартларини бажаришди.

Шунингдек, дарвозабонлар тўпни қўл ҳамда оёқ билан узоқ масофага етказиш бўйича синовдан ўтказилди. Олиб борилган икки ярим ойлик машғулотлар самараси ўлароқ барча футболчилар бу норматив шартларини бажаришди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!