АГМК: Кимлар келдию, кимлар кетди?

АГМК қатор ёш футболчиларини ўйин амалиётига эга бўлиши мақсадида турли жамоаларга ижарага беришга қарор қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатди.

Хусусан, иқтидорли ёш кипер Низомиддин Зиёвутдинов янги мавсумни "Андижон" жамоасида ижарада ўтказади. Шунингдек, истеъдод соҳиби, тезкор ўнг қанот ҳимоячиси Элдор Бегимов янги мавсумда ижара асосида Про-лигага чиқарилган "Олимпик" жамоасида ўйнайди. Ҳужумкор ярим ҳимоячи Сардор Абдунабиев ҳам 2021 йилги мавсумни ижарада асосида Про-лига иштирокчиси "Нефтчи" сафида ўтказади.

Янги мавсум арафасида АГМК билан шартнома имзолаган чап қанот ҳимоячиси Эргаш Исмоилов мавсум якунига қадар Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасига ижарага берилди.

Бунгача олмалиқликлар 8 нафар футболчи: Роман Абдулов, Игорь Зонич, Сайдулло Раҳматов, Баҳром Абдураҳимов, Арслонмират Аманов, Элгужа Григалашвили, Мате Ватсадзе ва Шаҳзод Нурматов билан расман хайрлашганди. Кетган футболчилар қаторига ўтган икки мавсумда жамоа шарафини ҳимоя қилган ўнг қанот ҳимоячиси Акмал Шораҳмедов ҳам қўшилди. 

АГМКдан кетган футболчилар рўйхати:

Дарвозабон: Роман Абдулов (эркин агент), Низомиддин Зиёвутдинов ("Андижон", ижара)

Ҳимоячилар: Игорь Зонич (эркин агент), Акмал Шораҳмедов (эркин агент), Сайдулло Раҳматов (эркин агент), Элдор Бегимов ("Олимпик", ижара), Эргаш Исмоилов (“Сўғдиёна”, ижара)

Ярим ҳимоячилар: Баҳром Абдураҳимов (эркин агент), Арслонмират Аманов (эркин агент), Элгужа Григалашвили (эркин агент), Сардор Абдунабиев ("Нефтчи", ижара)

Ҳужумчилар: Шаҳзод Нурматов (эркин агент), Мате Ватсадзе (эркин агент)


АГМКга келган футболчилар:

Дарвозабон: Ботирали Эргашев (эркин агент)

Ҳимоячилар: Дилшод Аҳмадалиев (эркин агент), Аббос Отахонов (эркин агент), Эргаш Исмоилов (эркин агент), Акром Комилов ("Пахтакор", трансфер)

Ярим ҳимоячилар: Санжар Шоаҳмедов (эркин агент), Шоҳруҳ Гадоев (эркин агент),

Ҳужумчи: Александр Касьян (эркин агент)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!