
АГМК - "Навбаҳор" ўйини меҳмони Анвар Санаев
8 март куни АГМК жамоаси "Навбаҳор"га қарши Суперлиганинг 2-тур учрашувини ўтказади.
Шу куни Олмалиқдаги стадионнинг очилиш тадбири ўтказилади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. Шу билан бирга, 8 март - "Халқаро хотин-қизлар куни" муносабати билан байрам дастури бўлиб ўтади. 16:30да бошланадиган байрамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Анвар Санаев ўз қўшиқлари билан мухлисларнинг кайфиятини кўтаришга хисса қўшади.
Маълумот ўрнида, АГМК - "Навбаҳор" учрашуви эса 18:00да бошланади.
Фикрлар