АГМК ўз тарихида илк бор Бекободда ғалаба қозонди

Ҳозиргина Pepsi Суперлига 11-туридан  ўрин олган “Металлург” ҳамда АГМК жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоёясига етди.

Бекобод шаҳрида кечган қарама-қаршиликда меҳмонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Учрашувдаги ягона гол 87-дақиқада Владимир Бубанья томонидан киритилди.

Қайд этиш жоиз, бу ғалаба олмалиқликларнинг Бекободда қўлга киритган илк ғалабалари бўлди. Бунга қадар “кончилар” Бекободда 10 бор меҳмон бўлган ва 9 марта мағлуб бўлиб, бир бор дуранг натижа қайд этган.

Бекободда ўтган "Металлург" - АГМК ("Олмалиқ") қарама-қаршиликларида қайд этилган натижалар

13.11.2008  Металлург – Олмалиқ – 1:1

05.11.2009  Металлург – Олмалиқ – 3:2

24.04.2010  Металлург – Олмалиқ – 1:0

09.09.2011  Металлург – Олмалиқ – 4:3

04.09.2012  Металлург – Олмалиқ – 4:3

31.05.2013  Металлург – Олмалиқ – 2:1

03.08.2014  Металлург – Олмалиқ – 3:2

21.10.2015  Металлург – Олмалиқ – 4:2

18.08.2016  Металлург – Олмалиқ – 4:2

26.10.2017      Металлург – Олмалиқ – 3:2

11.05.2018 Металлург – АГМК – 0:1.

Манба: SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!