АГМК

Олмалиқнинг АГМК жамоаси бу тур ўз майдонида "Сўғдиёна"га қарши баҳс олиб борди. Биринчи бўлим сўнггида Ильгиз Танташев жиззахликлар дарвозаси томон пенальти белгилади. 11 метрли жарима тўпини эса Жокич аниқ амалга ошириб ҳисобни очди.

Иккинчи бўлимда эса Зафар Полвонов ўз номини таблога ёздириб қўйишга эришди. Шу тариқа Бахтиёр Ашурматов шогирдлари рақибни 2:0 ҳисобида мағлуб этишнинг уддасидан чиқдилар.

Қуйида мазкур учрашувда киритилган голлар ва юзага келган хавфли вазиятлар акс этган видеокетма-кетлик билан таништирамиз.