
АГМК ва "Динамо" жамоаларининг ўзаро ўйинлар статистикаси қандай кўриниш олган?
"Динамо" Ўзбекистон чемпионати доирасида АГМКга қарши 21 марта тўқнаш келган. Баҳсларнинг 7 тасида "Динамо" ғалаба нашидасини сурган бўлса, 10 та ўйин "кончилар"нинг ғалабаси билан тугаган. 4 та учрашувда эса жамоалар муроса йўлини танлаган.
Голлар нисбати 22:29 кўринишида, олмалиқликлар фойдасига. Баҳсларда АГМК 34, "Динамо" 25 очкони қўлга киритган. "Арслонлар"нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 4:2 га тенг.
"Кончилар"нинг энг йирик ғалабаси эса 3:1 натижаси ҳисобланади. Жамоаларнинг Суперлига 1-давра доирасида Самарқанддаги ўзаро сўнгги учрашувида мезбонлар 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган эди.
Манба: "Динамо" ПФК матбуот хизмати.
Фикрлар