АГМК ва "Навбаҳор" жамоалари ўртасидаги учрашувларда устунлик ким тарафда?

Хабарингиз бор, бугун Ўзбекистон Суперлигаси 4-тури доирасидан ўрин олган АГМК - "Навбаҳор" учрашуви бўлиб ўтади. Турнинг марказий беллашуви мақомидаги ўйин аввалидан ўзаро ўйинлар тарихига эътиборингизни қаратамиз. 

Ушбу жамоалар ўзаро 26 маротаба тўқнаш келган. Уларнинг 11 тасида "кончилар"нинг қўли баланд келган. 7 та тўқнашув наманганликлар фойдасига ҳал бўлган. Қолган 8 ўйинда томонлар муроса кўчасини танлаган. 

АГМКнинг "Навбаҳор" устидан қозонган энг йирик ғалабаси 3:1 ҳисобида қўлга киритилган бўлса, "лочинлар" олмалиқлик рақибларини 3:0 ҳисобида таслим этишга муваффақ бўлган. 

Киритилган голлар нисбати 35-33. Кичик устунлик АГМК тарафида. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!