АГМК яна ирода намойиш этди

CHERY AUTO

Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси 11-тур учрашувлари бугун ҳам давом эттирилмоқда. Куннинг дастлабки учрашуви Тошкентдаги ТТЙМИ стадионида "Андижон" ва АГМК жамоалари ўртасида кечди.

Tecno

Иккинчи бўлим аввалида пенальти орқали ҳисобда олдинга чиқиб олган водийликлар учрашув якунигача ўз дарвозаларидан 3 бор тўп олиб чиқишди.

Шу тариқа, олмалиқликлар ҳисобидаги очколар 27 тага етган ҳолда онлайн жадвалда биринчи поғонага чиқиб олди.

  • 90'

    Учрашув якунланди! Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    Андижонликлар ҳисобни қисқартириш имконини қўлдан бой беришди. Футболчи зарба беришга кечикди.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    Вацадзе очиқча қўполлиги учун огоҳлантирилди.

  • 88'

    Нурматовнинг зарбаси йўлига андижонликлар ҳимоячилари ғов бўлишди.

  • 87'

    Аюдуманнопов яхши вазиятдан зарба берди. Тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.

  • 85'

    Элгужа ўзига узатилган яхши пасга етиб кела олмади.

  • 83'

    АГМК футболчисининг хавфли узатмасини Оревачукву қайтарди. Олмалиқликлар ҳужум қилишдан тўхтамаяпти.

  • 81'

    Мелиев жарима майдони ичида йиқилди. Ильгиз Танташев пенальти йўқ деб ҳисоблади.

  • 79'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Бурчакдан узатилган тўпни Вацадзе дарвозага моҳирона жойлаб қўйди.

  • 78'

    АГМКнинг узоқ давом этган комбинацияси Тупсуновнинг зарбаси билан якунланди. Зарба ҳимоячиларга тегиб майдонни тарк этди.

  • 77'

    Азамат Исроилов ўрнига Муҳаммад Йўлдошев майдонга тушди.

  • 74'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛ!!! Григалашвили қанотдан Тошматовни олдинга бошлади. Унинг узатмасини Турсунов дарвозага михлаб қўйди.

  • 73'

    Нурматов ҳужумда қоидани бузиб, жамоасининг яхши ҳужумини барбод қилди.

  • 71'

    Жамоаларга томоқларини хўллаб олиш учун имконияттақдим қилинди.

  • 70'

    Бурчак узатмасини Григалашвили дарвозага йўллади. Элдор Адҳамовдан ажойиб сейв.

  • 69'

    Вацадзенинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди.

  • 68'

    Элгужанинг узатмаси яхши ўйланганди. Бироқ ижро ўхшамади.

  • 65'

    Султонов андижонликларнинг хавфли ҳужумини тўпга ўз вақтида чиқиб келиши орқали узиб қўйди.

  • 63'

    Қосимов ўрнига Жўраев, Полвонов ўрнига Вацадзе майдонга туширилди.

  • 61'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Элгужа Григалашвили чапроқдан тўпни айланиб олиб, дарвозага тепди. Элдор Адҳамов ожиз қолди.

  • 58'

    Гол уриб олган андижонликлар янада чуқурроқ ҳимояга ўтиб олишди.

  • 56'

    Арсланмират Омонов ўрнига Санжар Турсунов, Баҳром Абдураҳимов ўрнига Элгужа Григалашвили, Ҳожимат Эркинов ўрнига эса Шаҳзод Нурматов майдонга тушди.

  • 55'

    АГМК футболчилари шошмоқда. Бунинг натижасида бир неча бор тўп йўқотилди.

  • 53'

    Абдуманнопов шериклари узатган тўпга етиб кела олмади. Дарҳақиқат, тўп анча олисга етказилганди.

  • 51'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Жамшид Ҳасанов пенальтини голга айлантирди.

  • 50'

    Зозульяга тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 49'

    "Андижон" тайм аввалида фаолликни оширди ва бу учун пенальти ишлаб олди.

  • 47'

    Арсланмират Омонов огоҳлантирилгани бизга кўрсатилмоқда. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Танаффус!

  • 45+'

    Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Омоновнинг бош билан берган зарбаси салгина ноаниқ бўлди. Адҳамов вазиятни назорат қилиб турган экан.

  • 42'

    Тошматов жарима майдони ичида зарба бериш имконига эга бўлди. Ноаниқ.

  • 39'

    "Андижон" ҳимоясини ёриб ўтиш Қосимов шогирдларига қийинчилик туғдирмоқда. Ўта зич ташкил қилинган мудофаа чизиғи.

  • 36'

    Санжар Турсуновнинг жаримадан етказиб берган тўпини Оревачукву майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 34'

    Тошматовга нисбатан қоида бузилди. Бош ҳакам эса айбланувчини огоҳлантириш билан чекланди.

  • 32'

    Бурчак зарбасини Адҳамов дарвозаси олдидан узоқлаштирди.

  • 29'

    Шораҳмедовнинг пасига Полвонов ета олмади.

  • 28'

    "Андижон"нинг ҳужуми зарарсизлантирилди.

  • 24'

    Футболчиларга чанқоқларини босиб олиш учун имконият берилди.

  • 23'

    Тошматовнинг узатмаси дарвозабоннинг қўлларига бориб тушди.

  • 21'

    "Андижон" 11 киши бўлиб ҳимояланмоқда.

  • 19'

    "Андижон" яхши қарши ҳужум амалга ошириши мумкин эди. Аммо АГМК ўз вақтида бунинг олдини олди.

  • 18'

    Майдонда ҳарорат яхшигина баланд. Ўйин давомида жамоалар тез-тез темпни пасайтириб туришибди. 

  • 16'

    Абдураҳимовнинг рейди Зафар Полвоновнинг жарима майдони марказидан берган ноаниқ зарбаси билан якунланди. Ҳисоб очилиши мумкин эди. 

  • 15'

    Олмалиқликлар тўп назоратини қўлга олишди.

  • 12'

    АГМК футболчиси ўта олис масофадан кучсиз ва тушунарсиз зарба йўллади.

  • 11'

    Қосимовнинг жаримадан узатган тўпи ҳимоячилар томонидан бартараф этилди.

  • 10'

    Абдуманнопов қўпол ҳаракати учун огоҳлантирилди.

  • 9'

    Зафар Полвонов яхши очилиб бораётган эди. Аммо ҳимоячилар яхши ҳаракат қилиб, тўпга биринчи бўлиб эга чиқишди.

  • 8'

    АГМКнинг тезкор ҳужуми самарасиз якунланди. Жарима майдони ичига киргач, орқароққа узатилган тўпга андижонликлар биринчи бўлишди.

  • 6'

    Йўлдошевнинг хатоси жамоасига қимматга тушиши мумкин эди. Унинг бахтига ҳужумчи тўпни ўзида кўп ушлаб қолиб, хатога йўл қўйди.

  • 5'

    "Андижон" футболчисининг жарима майдони марказига узатган тўпини ҳимоячилар қайтарди.

  • 3'

    "Андижон" қарши ҳужумларни пойламоқда. Дарвозалар олдида вазиятлар яратилганича йўқ.

  • 1'

    АГМК дарҳол олдинга ташланди.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишди. Суперлига мадҳияси янграмоқда.

  • 0'

    Бугун ТТЙМИ ўйингоҳида Андижон - АГМК жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади.

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. Суперлига 11-тур учрашувлари давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!