АГМК ёзги трансфер ойнасидаги иккинчи келишувга эришилганини тасдиқлади

Кеча сайтимиз орқали “Сўғдиёна”ни тарк этган Артём Филипосяннинг АГМК клубига кўчиб ўтгани ҳамда ушбу жамоа билан 1,5 йиллик шартномага имзо чеккани хусусида сиз ўқувчиларга хабар бергандик.

Бугун АГМК матбуот хизмати мазкур хабарни тасдиқлаган ҳолда Филипосяннинг трансферини расман эълон қилди. Хабарда жумладан шундай дейилади:

“Жамоамиз ёзги трансфер ойнасидаги иккинчи келишувга эришди.

Эркин агент мақомидаги тажрибали марказий ҳимоячи, Ўзбекистон Суперлигасида “Машъал”, “Насаф”, “Бунёдкор”, “Локомотив”, “Бухоро” ва “Сўғдиёна” жамоаларида тўп тепган ҳимоячи — Артём Филипосян эндиликда АГМК аъзосига айланди.

артём агма

Артём Филипосян жамоамиз билан 1,5 йиллик шартнома имзолади.

Футболчи ҳақида маълумот: Артём Филипосян

Туғилган санаси: 1988 йил, 6 январь

Амплуаси: ҳимоячи

Ўйнаган жамоалари: “Машъал”, “Насаф”, “Бунёдкор”, “Локомотив”, “Бухоро”, “Сўғдиёна”, “Прачуап” (Таиланд), “ТР-Кабо” (Индонезия), “Муангкан Юнайтед” (Таиланд)".

"Мен учун кутилмаган хабар" ёхуд "Сўғдиёна" етакчисининг АГМКда пайдо бўлиши қандай содир бўлди?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!