АГМКнинг рақиби ўзгарди

Хабарингиз бор, АГМК айни пайтда Туркиянинг Анталия шаҳрида янги мавсумга тараддуд кўрмоқда.

Жамоа йиғин доирасида 5та назорат ўйини ўтказишни режалаштирган. Ҳозирга қадар олмалиқликлар иккита назорат учрашувини ўтказишга улгурди. Қозоғистоннинг «Каспий» клуби мағлуб этилган бўлса, Россиянинг «Нефтехимик» жамоаси билан ўйинда (3:4) мағлубият кузатилди.

Режага кўра Миржалол Ққосимов шогирдлари навбатдаги ўйинни 15 февраль куни Грузиянинг «Сиони» жамоаси билан назорат беллашуви ўтказиши лозим эди. Бироқ Грузия клубининг Анталия йиғини бекор бўлгани туфайли АГМК ушбу санада Латвия биринчилиги пешқадами «Ауда» билан куч синашади. Сўнгра йиғин доирасидаги навбатдаги икки баҳсни Сербиянинг «Инджия» ва Қозоғистоннинг «Атирау» жамоаларига қарши ўтказади.

Назорат ўйинлари жадвали:

7 февраль
АГМК - «Каспий» (Қозоғистон) 2:0

10 февраль
АГМК - «Нефтехимик» (Россия) 3:4

15 февраль
АГМК - «Ауда» (Латвия)

17 февраль
АГМК - «Инджия» (Сербия)

19 февраль
АГМК - «Атирау» (Қозоғистон)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию