Агуэро Анрининг рекордини янгилади ва ...
“Манчестер Сити” АПЛнинг 22-турида сафарда “Астон Вилла”ни 6:1 ҳисобида енгди.
“Шаҳарликлар” форварди Серхио Агуэро шу куни хет-трик қайд этди. Эътиборлиси, аргентиналик футболчи шу тариқа премьер-лигада урган голлари сонини 177 тага етказиб олди. Бунинг учун унга 255 та ўйин керак бўлди.
Қайд этиш лозимки, Агуэро шу тариқа Тьерри Анрининг (175) рекордини йўққа чиқарди ва Англия премьер-лигаси тарихидаги энг яхши тўпурар легионерга айланиб олди.
Агуэро АПЛ тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида Фрэнк Лэмпардга (177) тенглашиб олди ва 4-ўринда бормоқда.
Мусобақанинг энг яхши тўпурарлари эса Алан Ширер (260), Уэйн Руни (208) ва Энди Коул (187) ҳисобланади.
Фикрлар