Агуэро
Ads

“Манчестер Сити” клуби ҳужумчиси Серхио Агуэро Англия премьер-лигасининг 12-турида “Лестер”га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин.

Эслатиб ўтиш лозимки, аргентиналик футболчи терма жамоасининг Нигерияга қарши сўнгги ўртоқлик ўйинида жароҳат олган эди.

Ўша ўйинда у майдонга қулаган ва ҳушидан кетган эди. Сўнгра уни дарҳол касалхонага олиб бориkди, ўзига келгач эса яна меҳмонхонага олиб келинди. Шифокорлар бугун унинг Манчестерга қайтишига руҳсат беришди.

Маълумот учун, “Манчестер Сити” ҳамда “Лестер” жамоалари ўртасидаги баҳс 18 ноябрь куни бўлиб ўтади.