
Умрим бино бўлиб бунақасини кўрмаганман: Зидан янги эра учун қаҳрамон топиб берди
Франциялик футбол афсонаси Зинедин Зидан футболчи ва мураббий сифатида “Реал”да катта ютуқларга эришган бўлса-да, мадридликларнинг ашаддий рақиби – “Барселона” ўйинчиси Ламин Ямалнинг иқдорини жуда юқори баҳолади.
- Ламин Ямалнинг ўйинларини кузатиб, масалан, “Интер”га қарши учрашувнинг иккинчи бўлимини томоша қилиб, ҳайратга тушдим. Умрим бино бўлиб бунақасини кўрмаганман. Бу жараённи назорат қилиш ва маҳоратнинг ёрқин намунаси эди...
Унинг ўйини нақадар етук ва мукаммал эканини томоша қилиш менга жуда катта ҳузур бағишлади. Айнан мана шундай хусусиятлари учун Ямал ёш авлоднинг ҳақиқий илҳомчиси ҳисобланади. Ҳар бир даврнинг ўз қаҳрамонлари бўлади. Ламин ҳозирги эра юлдузи, - деди Зинедин Зидан.
Ламин Ямал бу мавсум “Барселона” сафида барча турнирларда 55 маротаба майдонга тушиб, ўз ҳисобига 18 та гол ва 25 та ассист расмийлаштириб қўйди.
Фикрлар