Агуэро Лига кубоги финалидан сўнг нималар деди?
Ads

"Манчестер Сити" клуби форварди Серхио Агуэро кеча Англия лига кубоги финалида "Арсенал" (3:0) устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Ушбу соврин жамоамиз учун алоҳида аҳамиятга эга. Биз жудаям хурсандмиз. Айниқса мен ниҳоятда бахтиёрман. Бугун "Манчестер Сити" "Арсенал"дан кўра кучлироқ эди. Энди бор эътиборимизни навбатдаги учрашувларга ва чемпионат баҳсларига қаратишимиз лозим”, - дейди аргентиналик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, “Сити” ушбу совринни ўз тарихида 5-марта қўлга киритди.