Агуеро “Манчестер Сити” таркибида 29-жамоага гол урди
“Манчестер Сити” клуби ҳужумчиси Серхио Агуеро кеча бўлиб ўтган Англия премьер-лигасининг 13-турида “Бёрнли”га қарши баҳсда жамоасига ғалаба келтирган тўпни киритди (2:1).
Қизиғи шундаки, “Бёрнли” 28 ёшли аргентиналик форварднинг АПЛга келганидан буён гол урган 29-жамоага айланди. Айтиш керакки, ҳозирча “Болтон” Агуеро гол уролмай турган ягона жамоадир. Эслатиб ўтамиз, “Болтон” премьер-лигани 2011/2012 йилги мавсумда тарк этган эди. Айни дамда “Болтон” Англиянинг 3-двизионида иштирок этмоқда.
Маълумот учун, Агуеро 2011 йилдан буён Англия премьер-лигасида тўп суриб келмоқда.
Фикрлар