Агуэро нима учун мухлисни урганини айтди

"Манчестер Сити" клуби форварди Серхио Агуэро кеча Англия кубоги 1/8 финалида "Уиган"га (1:0) қарши баҳсдан сўнг рақиб жамоа мухлиси билан нега муштлашганини тушунтириб берди.

The Sun нашрининг ёзишича Агуэро “шаҳарликлар” раҳбариятига ҳамда адвокатига “Уиган” мухлиси унинг қулоғига тупуган ва уятли ишора кўрсатган.

"Манчестер Сити" бу ҳолат юзасидан Агуэрони ҳар томонлама қўллаб-қувватлаяпти ва “Уиган” мухлиси устидан шикоят қилиш масаласини кўриб чиқмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!