Агуэро ўрнини икки суперҳужумчи босади

“Манчестер Сити” келаси мавсум олдидан ҳужум чизиғини янгилашга ҳаракат қилмоқда. Серхио Агуэро аввалгидек, жамоанинг асосий тўпурари вазифасини бажара олмаяпти. Шунинг учун Хосеп Гвардиола юқори марралар забт этиш мақсадида кўп гол урадиган кучли ҳужумчиларга эҳтиёж сезмоқда.

“Шаҳарликлар” ёзги трансферлар вақтида “Интер”нинг ҳужум жуфтлиги – Ромелу Лукаку ва Лаутаро Мартинесни ажрибали  олишни режалаштирган. Лаутаро ҳам жамоадан кетиш илинжида Роналдунинг агенти Жорде Мендеш хизматидан фойдаланмоқчи.

“Интер”нинг ўзи ҳужумчилардан бирини сотишга розилик бўлган. Улар Лаутародан қутилмоқчи. Чунки аргентиналик тўпурар маошини уч карра оширишни талаб қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!