Агуэро: “Реал" ПСЖдан осонликча ўта олади

“Манчестер Сити” клуби ҳужумчиси Серхио Агуэро El Partidazo de COPE нашрига берган интервьюсида “Реал”нинг ЕЧЛдаги имкониятлари борасидаги саволга жавоб қайтарди.

“Менимча, “Реал” кейинги босқичга ўта олади. Уларда иккита тўп устунлиги мавжуд. Бундан ташқари, “Реал” доимий равишда голли вазиятлар ярата олади. Агарда меҳмонда ҳам гол кирита олишса, бу савол ёпилади.

Мадридликларда ЕЧЛда жуда катта тажриба бор. Улар ПСЖдан бемалол  ўта олишади”, – деб айтиб ўтди аргентиналик форвард.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!