Агуэро ва Торреснинг голлари

Англия премьер-лигасининг 34-турида “Манчестер Сити” сафарда “Кристал Пэлас” меҳмони бўлди.

Лондондаги ўйин 0:2 ҳисобида “шаҳарликлар”нинг ғалабаси билан якунланди. Шу куни “Сити” сафида голларни Серхио Агуэро (57') ва Ферран Торрес (59') киритди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Агар “Манчестер Сити” 8 май куни навбатдаги турда “Челси”ни мағлуб этса, муддатидан аввал ғолибликни қўлга киритади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)