Агуэронинг ўрнига "Барселона" бошқа бир супер ҳужумчини олиб келади

  • 18 декабря, 2021, 08:00
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Эдинсон Кавани қишки трансферлар вақтида жамоасини ўзгартириши кутилмоқда. Миш-мишларга қараганда, 34 ёшли уругвайлик футболчи билан "Ювентус" ва "Барселона" клублари алоқага чиқишган.

Tecno

Аргентинанинг TyC Sports нашри хабарига кўра, Кавани аллақачон "Камп Ноу"га боришни танлаган. У “Барселона”да юраги билан боғлиқ муаммолар туфайли фаолиятини якунлаган Серхио Агуэронинг ўрнини эгаллайди.

Жорий 2021/2022 йилги мавсумда Эдинсон Кавани "Манчестер Юнайтед" сафида жами 8 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию