
Аҳлиддин Мирзадавлатов "Muradov_professional_Liga"да жанг қилади. Рақиб ҳам маълум
Хабарингиз бор, 27 февраль куни Тошкентда "Muradov_professional_Liga"нинг навбатдаги турнири бўлиб ўтади. Ушбу жанг кечасида юртимизнинг кўплаб кўзга кўринган вакиллари октагонга кўтарилади.
Жумладан, Аҳлиддин Мирзадавлатов ҳаv 2 йиллик танаффусдан сўнг, яна жанг қилади. Унга бразилиялик Алиссон Маррейра рақиблик қилади.
Бразилиялик атлет фаолияти мобайнида 4 та ғалаба ва 2 та мағлубият қайд этган. Ҳамюртимизнинг кўрсаткичи эса, 8 ғалаба ва икки мағлубиятга тенг. Мирзадавлатов сўнги жангини 2020 йилда Россиянинг энг машҳур ва нуфузли промоушени ACAда ўтказган ва у икки раунд мобайнида мезбонлар вакили Михаил Балакировдан яққол устунлик қилаётган бир паллада, таъқиқланган зарба йўллагани учун жангдан четлатилиб, мағлубият ёзилган эди.
Шундан сўнг, машғулотлар мобайнида орттириб олган жароҳатини тиклаб, яна октагонга қайтмоқда. Шу ўринда ушбу жангда ҳамюртимизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!
Фикрлар