Аҳмад Муса "Халл Сити"га ўтиши мумкин

Англиянинг “Лестер” клуби ҳужумчиси Аҳмад Муса фаолиятини “Халл Сити”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Leicester Mercury нашри хабар тарқатмоқда.

Нигреиялик футболчига “тулкилар”дан ташқари "Вест Бромвич" ва Туркиянинг "Фенербахче" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда. Аммо, Мусанинг ўзи “йўлбарслар” сафига ўтишни истамоқда.

Қайд этиш лозим, айни пайтда “Халл Сити”ни “ЦСКА” собиқ бош мураббийи Леонид Слуцкий бошқармоқда. Аҳмад Муса эса собиқ мураббийи билан яна ҳамкорликни тиклаш ниятида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!