Аҳмедовнинг жамоадоши собиқ жамоасига қайтмоқчи
Хитойнинг “Шанхай” СИПГ клуби форварди Халк келажакда собиқ жамоаси “Порту”га қайтиш истаги борлигини билдирди.
Бразилиялик футболчи 2008-2012 йилларда “Порту” шарафини ҳимоя қилган. Сўнгра, Санкт-Петербургнинг “Зенит” клубига кўчиб ўтган.
“Қаерда дўстларингиз кўп бўлса, табиийки сиз ўша жойга қайтишни истайсиз. “Порту” қалбимда яшайди ва ҳамиша у ерга қайтишни орзу қиламан. Буни бир неча бор айтганман. Ўйлайманки, ёш муаммо бўлмайди”, - дейди Халк.
Фикрлар