Аҳволи ёмонлашган "Женоа" бугун вазиятни бироз бўлса ҳам ўнглай оладими? Бунинг учун Шомуродов жамоасида имконият бор
Бугун Италия А Серияси 8-туридан ўрин олган “Удинезе” – “Женоа” баҳси ўтказилади. Беллашувда ўзбекистонлик ишқибозлар яқиндагина жароҳатини даволаб, сафга қайтган Элдор Шомуродовнинг иштирокини кутмоқда. Генуяликлар эса жамоанинг ғалабасини.
"Удинезе"га қарши учрашувда "Женоа" фақат ғалаба учун майдонга тушади. Чунки жамоанинг имкониятлари турдан-турга пасайиб бормоқда. Айни пайтда "қизил-кўклар" А Сериянинг 7 ўйинида 5 очко ишлади. Унинг бугунги рақиби 7 турда 4 очко жамғарган. Томонлар турнир жадвалида 18 ва 19-ўринда бормоқда.
Бугун “Женоа” ўйнайди. Элдор Шомуродовчи?
Элдор Шомуродов “Женоа”нинг асосий таркибига кириши учун нима қилиши керак? – Даврон Файзиевдан жавоб
Рақиб кучли эмас. Бироқ "Женоа"нинг ҳам кайфияти кўнгилдагидек эмас. Сабаби улар аввалги турларда кўплаб очколарни бой беришди. Ғалаба қозониши керак бўлган баҳсларда мағлубиятга учради. Салоҳияти тенгдек кўринган ўйинларда ютқазди ва дуранг қайд этди. Бунга мисол тариқасида "Сампдория" ва "Торино" билан кечган беллашувларни айтиш мумкин. Энди эса яна бир шундай рақиб - "Удинезе".
"Удинезе" Италия чемпионати 7 турида бир ғалаба ва бир дурангга эришган холос. 5 учрашувда мағлубият. Шунга яраша жамоа 19-ўринда.
Элдор Шомуродов фаолият юритаётган "Женоа"нинг кейинги ўйин учун қайдномаси эълон қилинди (Фото)
Кўриб турганингиздек, рақиб кучли эмас. 3 очко олса бўладиган ўйин. Фақат жамоа ўзига ишониши ва ҳимоявий услубидан чекиниши лозим. Ҳимоявий тактика бундай беллашувларда жамоанинг зарарига ишлаши мумкин. Шу боис Элдор Шомуродовга пас бера оладиган ва у билан тандем ҳосил қиладиган футболчи майдонга тушиши айни муддао.
Мазкур беллашувда ҳужумчимиз Элдор Шомуродовнинг майдонга тушиши кутилмоқда. Чунки тезроқ жамоа услубига мослашиб кетиши учун ўйинларда унга имконият берилиши тахмин қилиняпти.
Фикрлар