Ажойиб натижа! "Милан" А Серияда икки ойдан бери ютқазмаяпти

Бугун тунда "Милан" А Серия доирасида "Наполи" билан куч синашди ва кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ягона голга Тео Эрнандес муаллифлик қилди, унга Рафаэль Леау супер узатма бергани ҳам эътиборга молик. 

Шу тариқа, Стефано Пиоли шогирдлари чемпионатдаги мағлубиятсиз сериясини 9 тага етказиб олди. Клуб охирги бор 9 декабрь куни "Аталанта"га 2:3 ҳисобида мағлуб бўлганди.

Шундан сўнг "россонерилар" 7 ғалаба ва 2 дуранг натижа қайд этди. Кейинги турда "Милан" "Монца" майдонига сафар уюштиради. Баҳс 18 февраль санасида бўлиб ўтиши кўзда тутилган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!