Ажойиб янгилик! Ўзбек бокси афсонаси Артур Григорян Тошкентга келмоқда (видео)

  • 02.08.2022 17:21
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс

Хабар бериб ўтганимиздек, 13 август куни пойтахтимиздаги "Humo Arena"да профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади. Lift Promotions компанияси томонидан ташкил этилаётган мазкур жанг кечасига ўзбек боксининг тирик афсонаси Артур Григорян ҳам фахрий меҳмон сифатида ташриф буюради. 

Артур Григорян 1996-2004 йиллар давомида енгил вазн тоифасида WBО камари эгаси бўлган. У ўз камарини 7 йил, 6 ой-у, 20 кун давомида сақлаб туриб, 17 бор муваффақиятли ҳимоя билан рекорд натижа қайд этган. Ҳозирда Германияда мураббий сифатида фаолият олиб бормоқда. 

Эслатиб ўтамиз, 13 август куни бўлиб ўтадиган бокс оқшомида Фазлиддин Ғоибназаров, Шаҳобиддин Зоиров, Миразизбек Мирзаҳалилов, Мужибилло Турсунов каби бир қатор боксчилар ўз жангларини ўтказади.

VID_20220802_171539_043

Германиядан юборилган эксклюзив видео учун Садир ака Тошматовга SPORTS.UZ сайти миннатдорчилик билдиради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!