Ажралсак-да биргамиз!
Пике ва Шакира ажралганига 2 ҳафта бўлди, аммо ҳалигача вазият борасида янги тафсилотлар пайдо бўлмоқда.
Бу сафар Испаниянинг "El Periodico" газетаси эр-хотиннинг Эсплугеседаги уйи ҳақида ёзди. Гап шундаки, Пике ва Шакира фарзандлари билан яшаган уйдан ташқари, бу ерда яна иккита бино қурилган. Хонанда ва футболчининг ота-онаси учун.
Ажримдан сўнг Шакира ўз уйини қолган икки бинодан қандай ажратиш ҳақида ўйламоқда. Учта мажмуа бир-бирига боғланган ва колумбиялик қўшиқчи Жерарнинг қариндошларини кўрмаслик учун девор қуришни режалаштирмоқчи.
Фикрлар