Академик эшкак эшувчиларимиз Россиядаги турнирда муваффақиятли иштирок этди

Россиянинг Владивосток шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Манбага кўра, Россия, Хитой, Беларус ва Ўзбекистон терма жамоалари иштирок этган турнирда спортчиларимиз 2 тадан олтин ва кумуш, 1 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритишди. Ҳамюртларимиз 800 метр масофада кечган беллашувларда M8+ ва LM1х дастурларида олтин, W1х ва W4х йўналишида кумуш, М2х баҳсида бронза медалига сазовор бўлишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!