Акбар Тўраев миллий чемпионатимиз савияси борасида қандай фикрда?
Жамоалар эндиликда 6 тадан 2 та гуруҳга ажратилади. Дастлабки гуруҳ чемпионат медаллари учун кураш олиб борса, иккинчи олтиталикPEPSI Суперлигада жон сақлаб қолиш учун баҳс юритади. Жамоалар энди ўз гуруҳи доирасида уй-сафар тизимида жами 10 та учрашув ўтказишади.
Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси мавсумни анча кўтаринки руҳда ўтказмоқда. Жамоа иккинчи босқични чемпионлик учун кураш йўлида пешқадам сифатида бошлайди. “Лочинлар” жамоаси дарвозабони Акбар Тўраев иккинчи босқич олдидан ПФЛ расмий сайтига ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Жорий йилги чемпионатимиз анча қизиқарли ва шиддатли кечяпти. Ҳар битта учрашувда очко олиш учун анча тер тўкишга тўғри келяпти. Жамоамиз мавсумни анча яхши ўтказяпти. Лекин ғалабалар осонликча қўлга киритилмаяпти.
Мана чемпионатимизнинг ҳал қилувчи палласига ҳам етиб келдик. Жамоалар энди 2 та гуруҳга сараланди. Чемпионлик учун кураш олиб борадиган жамоалар жой олган гуруҳда “Навбаҳор” пешқадам бўлиб турибди. Демак, биз жамоамиз олдига қўйилган дастлабки вазифани уддалай олдик. Энди бир ёқадан бош чиқарган ҳолда кўзланган мақсад сари дадил илдамлашимиз лозим бўлади. Зеро жамоамиз олдида яна бир муҳим мақсад – ҳар бир учрашувда максимал даражада очко олиш ва якунда чемпионликка эришиш вазифаси турибди, - деди маҳоратли дарвозабон.
Фикрлар