Акинфеев депутат бўлиши мумкин

ЦСКА дарвозабони Игорь Акинфеев Россия Давлат Думаси депутатига айланиши мумкин.

"Ведомостей" нашри тарқатган хабарга кўра, 34 ёшли посбон "Единая Россия" сиёсий партияси томонидан 2021 йилда ўтказиладиган сайловларга қўйиладиган номзодлар қаторида бор. Номзодларнинг якуний рўйхат январь ойи охири ёки февраль ойининг бошида эълон қилинади.

Игорь Акинфеев 2003-2018 йилларда Россия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган ва 110 та ўйинда иштирок этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!