Акмал Мозговой: Ғалаба қозонсак, ҳеч нарса ноқулай бўлмадйи

Эртага "Пахтакор" ва "Насаф" жамоалари Ўзбекистон Суперкубоги учун кураш олиб боради. Мазкур беллашув олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди ва футболчилар Акмал Мозговой ҳамда Виктор Да Силва ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

Акмал Мозговой 

Эртанги ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. Бунақа учрашувларда иштирок этиш ҳар бир футболчи учун орзу. 

Прагматик футболда ўйнаш футболчилар учун дискомфорт бўлмаяптими?

- Ўйинга қараб, мураббийимиз тактика танлайди. Агар ғалаба қозонсак, ҳеч нарса ноқулай бўлмайди. 

Виктор Да Силва 

- Ҳаммага хайрли тун. Ўзбекистондаги энг кучли жамоалар иштирокидаги ўйин бизни кутиб турибди. Ўзимизнинг максималимизни намойиш этишга ва ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. 

Стадионда мухлислар кўп бўлса, бу бизни кўпроқ югириш ва кураш олиб боришга ундайди. Шундай экан, эртанги беллашувга кўпроқ мухлислар стадионга ташриф буюришини кутаман. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!