Акмал Мозговойни Суперлига клуби ўз сафига қўшиб олмоқчи
БААнинг "Банияс" жамоасида тўп сураётган Акмал Мозговой Суперлигага қайтиши мумкин. Бу ҳақда SPORTS.uz журналисти Ойбек Юлдошев хабар берди.
Маълум қилинишича, яримҳимоячига "Андижон" клуби қизиқиш билдирмоқда. Айни пайтда томонлар ўртасида музокаралар олиб борилмоқда ва "бургутлар" футболчига яхшигина молиявий таклиф билан чиққан. Шунингдек, клуб расмийлари эртага Акмал Мозговой билан музокараларнинг якуний босқичи учун шахсан учрашади.
Маълумот учун, Мозговой жорий мавсумда 12 та учрашувда майдонга тушиб, жами 595 дақиқа ҳаракат қилган.



Фикрлар