Акмал Рустамов: "Ўтган турдаги мағлубиятдан сўнг бугун ютмасак бўлмасди"

  • 25 октября, 12:00
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Суперлига 26-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Динамо" баҳси бўлиб ўтди. Беллашув мезбонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 

Tecno

2-дақиқада Ислом Кенжабоев ҳисобни очган бўлса, 31-дақиқада Жамбули Жигаури орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди. Бир қанча вазиятлар бўлишига қарамай, мухлислар бошқа гол кўрмади.

Ўйиндан сўнг "Қизилқум" жамоаси бош мураббийи Акмал Рустамов матбуот анжуманида қатнашди.

"Учрашувга келадиган бўлсак, чиройли баҳс кўрдик. Ўтган турда "Пахтакор"га мағлуб бўлган эдик ва бугун уйимизда "Динамо"ни ютмасак бўлмасди. Бугун яхши ҳаракат қилган учун шогирдларимга, бизни қўллаб-қувватлаб турган мухларга раҳмат айтмоқчиман. Бугун 2:0 ҳисобида ғалаба қозондик ва бу албатта ёқимли. Эртадан кейинги ўйинга тайёргарликни бошлаймиз.

"Динамо" жамоасида терма жамоа даражасидаги футболчилар бор. "Қизилқум"да ҳам шундай футболчилар борми? Раҳбарият клуб олдига терма жамоага футболчи етказиш вазифасини қўйганми?

"Динамо" кучли жамоа. Уларнинг таркибида ёшлар кўпроқ. Уларнинг айримлари терма жамоада ўйнашади. Бизда термага футболчи етказиб бериш учун вақт керак бўлади. Бироқ бизда ҳам яхши савиядаги ёшлар бор. Уларга имконият беришга ҳаракат қиламиз. Аввало жамоамизда ўзини яхши томондан кўрсата олса, худо ҳоҳласа термаларда ҳам ўйнашади. Бу борада ҳам ҳаракат қиламиз", - деди Рустамов.

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию