Аксарият

Хабарингиз бор, шу кунларда бир қатор ОАВлар “Реал” Гарет Бэйлни сотиб, ўрнига Килиан Мбаппени олиб келиши мумкинлиги ҳақида жар солишмоқда. Испаниянинг AS нашри бу борада ўз ўқувчилари ўртасида ўзига ҳос сўровнома ўтказди.

Нашр “қироллик клуби” мухлисларига қуйидаги савол билан мурожаат қилди: Бэйлнинг ўрнига 18 ёшли футболчини олиб келиш керакми?

Сўровнома якунлари шуни кўрсатдики, аксарият ишқибозлар шундай қилиш керак деб ҳисоблашмоқда. Аниқроғи, Мбаппени сотиб олишга 75% мухлис овоз берган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ мадридликлар президенти Флорентино Перес жамоа янги мавсумда Мбаппени ўз сафига қўшиб олишни режалаштираётгоани ҳақидаги хабарни тасдиқламаган эди. Президент шунингдек “қироллик клуби” Роналду, Бэйл ва Бензема сингари етакчи футболчилари билан ҳайрлашмоқчи эмаслигини ҳам таъкидлаган.