Актамовнинг айтган гапи тўғри чиқди...
“Пахтакор” худди ўтган йилдаги каби бу сафар ҳам Ўзбекистон кубоги финалида АГМК жамоасини мағлубиятга учратиб яна бир бор соврин соҳибига айланди.
Мазкур учрашувдан олдин ҳар хил фикрлар билдирилди, жамоаларнинг имкониятлари турлича баҳоланди. Эътиборлиси, “Қизилқум” клуби бош мураббийи Ҳамиджон Актамов сайтимизга финал олдидан фикр билдирар экан, шундай деганди:
“Финалдан ҳеч нарса кутмаяпман. Чунки унда “Пахтакор” ютади, бунга 100 фоиз аминман. Шунинг учун финалнинг ҳеч қандай қизиғи бўлмайди. “Пахтакор” АГМК дарвозасига минимум учта гол уради”.
Кўриб турибсизки, “Пахтакор” чиндан ҳам финалда АГМК дарвозасига Актамов айтиб ўтганидек, учта гол урган ҳолда яна ғалаба қозонди.
Фикрлар