"Ал-Айн" бош мураббийи: "Режамиз амалга ошди"
ОЧЛ 1-турида "Пахтакор" "Ал-Айн"ни ўз майдонида қабул қилиб, 0:3 ҳисобида таслим бўлди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида рақиблар бош мураббийи Альфред Шрёдер ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ўйиннинг бошиданоқ уларга босим ўтказиб, тезкор гол уришни мақсад қилган эдик ва бунга эришдик. Футболчиларим майдонда техник томонлама ҳам ажралиб турди. Ўйлайманки, биз ҳақли равишда ғалаба қозондик. Машғулотларда болларга кўпроқ гол ура олишимизни айтдим.
"Пахтакор"да ҳам гол уриш учун яхши имкониятлар бўлди. Айниқса, иккинчи таймда улар осонлик билан голлар уриб кетиши мумкин эди. Аммо натижа адолатли бўлди, деб ўйлайман. "Ал-Айн" катта жамоа ва ҳеч кимдан қўрқмайди", - деди нидерландялик мутахассис.
Фикрлар