
"Ал-Ҳилол" АПЛ клуби мураббийи билан музокара ўтказмоқда
Май ойи бошида "Ал-Ҳилол" бош мураббийи Хорхе Жесус ўз лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига эса "Реал Мадрид" мураббийлик постидан кетиши кутилаётган Карло Анчелотти эгаллаши кўплаб манбалар томонидан хабар қилинаётган эди. Бироқ сўнги хабарларга кўра "Фулхэм" устози Марко Силва риёдликлар бошқарувига келиш арафасида. Инсайдер Николо Скиранинг хабар қилишича иккала томон аллақачон музокарага киришган ва деярли келишувга эришган.
47 ёшли мутахассиснинг "Фулхэм" билан шартномаси кейинги мавсумнинг ярмигача мўлжалланган ва "Ал-Ҳилол" лондонликлар билан мураббий учун тўланадиган компетсация пулини келишиб олиш устида ишламоқда.
Португалиялик мутахассис Лондон клуби мураббийлик постида 2021-йилнинг ёз ойидан бери фаолият олиб бормоқда. Ушбу мавсумда унинг жамоаси Англия Премьер лигасида 35 та турдан сўнг жами 51 очко жамғарган ҳолда 11-поғонани эгаллаб турибди.
Фикрлар