"Ал-Ҳилол" Бернарду Силва учун тўлайдиган суммани эълон қилди

“Манчестер Сити” юлдузи Бернарду Силвага ҳамон Саудиянинг “Ал-Ҳилол” клубига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда "CBS Sports" нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, Саудия клуби вакиллари инглиз клубига Бернардунинг трансфери учун 70 миллион евро тўлашга тайёр эканликларини айтишган.

28 ёшли португалиялик ярим ҳимоячи 2017 йилдан буён “шаҳарликлар” сафида тўп тепмоқда. Томонлар ўртасидаги меҳнат шартномаси 2025 йилнинг ўрталарига қадар тузилган.

Бернарду ўтган мавсумда “Манчестер Сити” сафида 52 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!