"Ал-Ҳилол" устози: "Бу нарса содир бўлиши мумкин деб гумон қилгандим"
Элит Осиё чемпионлар лигасининг 4-турида "Истиқлол" "Ал-Ҳилол"га қарши ўйнаб, 3:0 ҳисобида мағлуб бўлди. Учрашувдан сўнг Жорже Жезуш Неймарнинг янги жароҳати ҳақида гапирди.
"Мен Неймарни чемпионат ўйинларида таркибига киритмадим, чунки бу нарса содир бўлиши мумкин деб гумон қилгандим. Унда оғир жароҳат бор эди", - деди португалиялик мутахассис.
"Истиқлол"га қарши баҳсда бразилиялик ҳужумчи захирадан майдонга тушди ва учрашувни якунлай олмади. Эслатиб ўтамиз, бразилиялик яқинда "Ал-Айн"га қарши учрашувда майдонга қайтган эди.
Фикрлар