«Ал Ҳилол» яна икки юлдуз футболчини сотиб олмоқчи
«Ал-Ҳилол» яқинда «Вест Ҳэм» жамоасининг ярим ҳимоячиси Крисенсио Саммервилл билан шартнома имзолади. Transfermarkt маълумотларига кўра, ушбу трансфер 64,5 миллион еврога баҳоланган.
Саудия Арабистонининг етакчи клуби трансфер бозорида фаол ҳаракатни давом эттираётгани хабар қилинмоқда. Бу ҳақда инсайдер Жанлуиджи Лонгари маълум берган.
Унинг ёзишича, «Ал-Ҳилол» ўз трансфер рўйхатига «Челси» юлдузи Педру Нетуни ҳам қўшган. Шунингдек, номзодлар орасида «Бавария» футболчиси Луис Диас ҳам борлиги тахмин қилинмоқда.

Фикрлар