"Ал-Иттиҳод" Суперлига клуби билан футболчи алмаштириши мумкин
Саудия Арабистонининг "Ал-Иттиҳод" клуби ва "Фенербахче" ўзаро футболчи алмаштириш эҳтимоли пайдо бўлди.
Хабарларга кўра, Саудия клуби хавбеги Н’Голо Канте Туркия Суперлигаси вакили "Ференбахче" билан музокаралар олиб борилмоқда. Трансфер амалга ошиши тобора ойдинлашяпти. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо маълум қилган. Бундан ташқари, агар "Ал-Иттиҳод" форварди Карим Бензема жамоани тарк этадиган бўлса, унинг ўрнини айнан турк клубида тўп тепаётган марокашлик ҳужумчи Юссеф эн-Несири билан тўлдирилиши мумкин. Агар ҳаммаси икки клуб ўйлаганидек бўлса, икки жамоа ўртасида алмашинув амалга ошиши ҳам мумкин.
Маълумот учун, "Ал-Иттиҳод" жорий мавсумда Саудия Арбистони чемпионатида 19та ўйиндан сўнг, 34 очко билан 6-ўринни эгаллаб турибди.
Фикрлар